Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония виза тартибини бузган яна бир ўзбекистонликни депортация қилди
Япония қисқа муддатли бизнес визаси билан келиб, мамлакатда ноқонуний қолиб кетган яна бир ўзбекистонликни депортация қилди. Апрел охирида ҳам икки ўзбекистонлик ватанига қайтариб юборилганди. Мамлакат элчихонаси фуқароларни иш борасидаги турли таклифларга ишониб қолмасликка чақирди.
8 май куни Япония Иммиграция хизматлари агентлиги мамлакатда ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди.
Япониянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, ўзбекистонлик фуқаро Японияга қисқа муддатли бизнес визаси билан кириб келган ва рухсат этилган бўлиш муддати тугаганидан кейин ҳам мамлакатда қолган.
«„Туризм“, „Бизнес“, „Қариндошлар ёки танишларни йўқлаш“ каби мақсадларда бериладиган қисқа муддатли визалар меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун мўлжалланмаган. Ушбу виза билан мамлакатда ишлаш ва узоқ муддат қолиш тақиқланади», – дея эслатди элчихона.
Ноқонуний бўлиш ёки ноқонуний ишга жойлашиш ҳолатлари аниқланса, қоидабузарлар полиция томонидан ушланади ва ҳибсга олинади, шунингдек, Иммиграция марказида сақлаш ва депортация қилиш каби қатъий чоралар кўрилади. Бундан ташқари, Япония ҳукумати қоидабузарлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон ҳукуматига тақдим этади ва улар Ўзбекистонга қайтгач, тегишли чоралар кўрилиши мумкин, деб қайд этди дипломатик миссия.
«Шу сабабли, „Японияда ишлаш мумкин“ деган турли таклифларга осонгина ишониб қолмаслик учун огоҳ бўлишингизни сўраймиз», – дейилади элчихона хабарида.
25 апрел куни ҳам Япониядан Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси депортация қилинганди. Уларнинг бири «Талаба» визаси билан келган, бироқ олий ўқув юртидан четлатилганидан кейин ноқонуний равишда қолиб, қўлга олинган. Иккинчиси эса қисқа муддатли виза билан кириб келган ва рухсат этилган муддат тугаганидан кейин ҳам Японияда қолишни давом эттирган.
Мавзуга оид
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
22:06 / 01.05.2026
АҚШ Ўзбекистонга 26 мигрантни депортация қилди
22:34 / 25.04.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
18:51 / 23.04.2026