Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўсмирлар футбол терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди
Бунинг учун битта ўйинда ғалаба қозониш кифоя бўлди.
Фото: ЎФА
Ўзбекистоннинг 17 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичини муваффақиятли бошлади ва биринчи ўйиндаёқ жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
10 май куни ўтказилган баҳсда бош мураббий Сергей Чигодаев шогирдлари Ҳиндистон терма жамоаси дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Голлар Лазиз Абдураимов (пенальтидан) ва Аҳрор Равшанбеков ҳисобига ёзилди. Яна бир голни ҳиндистонлик ҳимоячи ўз дарвозасига йўллади.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иштирок этаётган D гуруҳида 3 та иштирокчи бор – Ҳиндистондан ташқари Австралия ҳам. Аввалроқ, Австралия ўсмирлари Ҳиндистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Натижада Ўзбекистон ўсмирлари камида иккинчи ўринни эгаллаши ойдинлашди – бу эса жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим қилади ва Осиё Кубоги чоракфинали иштирокчисига айлантиради. Аслида гуруҳ 4 та иштирокчидан иборат эди, аммо КХДР ўсмирлар терма жамоаси мусобақада иштирок этишдан бош тортди.
U17 Осиё Кубоги Саудия Арабистонида ўтказилмоқда. Чигодаев шогирдлари гуруҳдаги сўнгги ўйинни 13 май куни Австралияга қарши ўтказади.
U17 Жаҳон чемпионати шу йил ноябрь – декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:37 / 15.04.2026
ОФК янги мавсумдан Чемпионлар Лигаси иштирокчилари сонини оширмоқчи
11:07 / 15.04.2026
Суперлига. «Сўғдиёна»нинг биринчи ғалабаси ва Бабаяннинг истеъфоси
18:46 / 25.03.2026
Суперлига клубларига марказлашган тарзда 35 миллиард сўмдан ажратилиши кутилмоқда
19:21 / 19.03.2026