Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эрон таклифларини «ахлат уюми» деб атади
АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг можарони ҳал қилиш бўйича таклифини охиригача ўқимаганини айтди.
«Уларни охиригача ўқиганим ҳам йўқ. Мен вақтимни ўқишга сарфламасликка қарор қилдим», деди Трамп 11 май куни журналистларга.
Шунингдек, АҚШ президенти Эрон таклифларини «ахлат уюми» деб атади.
У, шунингдек, ўт очишни тўхтатиш режими жуда беқарор ҳолатда эканини таъкидлади. Трамп бу вазиятни шундай таърифлади: «Шифокор кириб, сизга қадрли одамнинг омон қолиш эҳтимоли тахминан 1 фоиз эканини айтади».
Шу билан бирга, Трамп Эрон бўйича «дунёдаги энг яхши режага» эга эканини таъкидлади.
Бир кун аввал Трамп Эроннинг урушни тўхтатиш бўйича Америка таклифига жавобини рад этиб, уни «Мутлақо номақбул» деб атади. Эрон ўз таклифларини Покистон воситачилари орқали етказган. Теҳрон товон тўлаш, Ҳўрмуз устидан тўлиқ назорат ўрнатиш, санкцияларни бекор қилиш ва активларни қайтаришни талаб қилган эди.
Асосий келишмовчиликлар: Эроннинг ядровий дастури (уранни бойитиш, юқори даражада бойитилган материал захиралари, объектларни демонтаж қилиш), Ҳўрмуздаги кема қатнови хавфсизлиги ва умумий сулҳ формати. АҚШ бўғознинг тезда очилишини ва ядровий қурол бўйича қатъий кафолатларни, Эрон эса алоҳида музокаралар ва ён беришларни хоҳламоқда.
Мавзуга оид
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
22:59 / 30.06.2026