Ўзбекистон | 10:37
1343
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетди. Саммитда сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш масалалари муҳокама қилинади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан ушбу мамлакатга ташриф буюрди.

Маълум қилинишича, Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусида ўтказилади.

Йиғилиш кун тартибидан савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар, транспорт-коммуникация тармоқлари ҳамда экология соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Шунингдек, саммитда рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва сунъий интеллект имкониятларини амалиётга кенг татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид