Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбойжонга боради
Давлат раҳбари БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида иштирок этади.
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17-18 май кунлари амалий ташриф билан Боку шаҳрида бўлади.
Давлат раҳбари БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Форум шаҳарларни барқарор ривожлантириш, арзон уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлиги ва уй-жойни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган.
Ташриф доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
08:55
Ўзбекистонда Халқаро мақом академияси ташкил этилиши мумкин
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:53 / 23.06.2026
Президент “Навбаҳор” футбол клубининг академиясида бўлди
17:48 / 23.06.2026