Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Путин билан Россия гази учун шартнома тузишни яна рад этди
Владимир Путиннинг Хитойга ташрифи Россияга «Сила Сибири – 2» газ қувурини қуриш бўйича узоқ кутилган келишувни олиб келмади.
Владимир Путиннинг уруш бошланганидан бери бешинчи ва президентлик даврида 25-чи марта Хитойга ташрифи Россияга «Сила Сибири – 2» газ қувурини қуриш бўйича узоқ кутилган келишувни олиб келмади.
10 йилдан ортиқ вақтдан бери муҳокама қилинаётган ва Хитойга газ етказиб беришни йилига 100 миллиард куб метргача оширишни назарда тутувчи лойиҳа бўйича келишилмаган «жиҳатлар» қолди, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг Хитой раиси Си Жинпинг билан музокараларидан сўнг.
«Баъзи нозик жиҳатларни ҳал қилиш керак», деди Песков ва «асосий параметрлар» ва бўлажак қувур йўналиши келишиб олинганини, бироқ лойиҳани амалга ошириш муддатлари бўйича ҳали ҳам аниқ келишув йўқлигини қўшимча қилди.
«Ҳозирча аниқ эмас. Ҳар ҳолда бу тижорат ахбороти. Аммо бу жуда катта ютуқ», деб Песковнинг сўзларини келтирди «Интерфакс».
Путин ўзи билан Пекинга кўп сонли делегацияни, жумладан, 5 нафар бош вазир ўринбосари, 8 нафар вазир ва йирик давлат компаниялари, жумладан, «Газпром» ва «Роснефть» раҳбарларини олиб борди. Ташриф чоғида у Россия-Хитой ҳамкорлигининг «чексиз истиқболлари» ҳақида гапирди ва Хитойга нефть, кўмир ва газни «узлуксиз» экспорт қилишга ваъда берди.
Музокаралар якунида Москва ва Пекин 40 та ҳужжат имзолади. Аммо Кремль томонидан эълон қилинган рўйхатга кўра, уларнинг ҳеч бири «Сила Сибири – 2» қувури ва нефть-газ соҳасидаги ҳамкорликни назарда тутмайди.
Ҳозир Хитой Россиядан ҳар йили 38 миллиард куб метр газ сотиб олмоқда - бу «Газпром» компаниясининг узоқ хорижга экспортининг ярми бўлиб, 1980-йилларнинг охиридан бери энг паст даражага яқин кўрсаткич. Ўн йилликнинг охиригача Россия ҳукумати Хитойга етказиб беришни 47 фоизга ошириб, йилига 56 миллиард куб метрга етказишни режалаштирмоқда. Қўшимча газ Узоқ Шарқ йўналиши бўйича (12 миллиард куб метр) ва «Сила Сибири – 1» қувури қувватини кенгайтириш ҳисобига (6 миллиард куб метр) етказиб берилади.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
08:45 / 09.06.2026