Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Oman Air Маскат ва Тошкент ўртасида авиақатновни йўлга қўяди
2 июндан бошлаб Ўмон Султонлигининг миллий авиаташувчиси Oman Air Маскат –Тошкент – Маскат йўналиши бўйича мунтазам рейсларни амалга оширади.
Парвозлар ҳафтасига уч марта — сешанба, жума ва шанба кунлари Boeing 737 ҳаво кемаларида бажарилади.
Таъкидланишича, Oman Air авиакомпаниясининг Ўзбекистон бозорига кириб келиши мамлакатнинг халқаро авиақатновларини ривожлантириш ҳамда Яқин Шарқ билан транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир. Янги йўналиш йўловчиларга Маскат халқаро аэропорти орқали Осиё, Яқин Шарқ, Африка ва Европа мамлакатларига саёҳат қилиш, иш юзасидан сафарлар уюштириш ва қулай туташувлар учун қўшимча имкониятлар яратади.
Oman Air — Ўмон пойтахти Маскат халқаро аэропортида жойлашган авиаташувчидир. Бугунги кунда авиакомпания кенг халқаро йўналишлар тармоғи бўйлаб парвозларни амалга оширади ҳамда British Airways ва Qatar Airways каби етакчи авиакомпанияларни ўз ичига олган «Oneworld» глобал авиация альянсининг тўлақонли аъзоси саналади.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
18:23 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Ўмон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026