Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ўмон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 18 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Ўмон Султонлиги иқтисодиёт вазири Хамис бин Сайф ал-Жабрий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда томонлар савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий соҳалардаги ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Сўнгги йилларда алоқалар фаоллашгани, товар айирбошлаш ҳажми ўсгани қайд этилди. Ўзбек-Ўмон инвестиция компанияси иштирокида муҳим лойиҳалар самарали амалга оширилмоқда. Кейинги ойдан пойтахтларимиз ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади.

Шу йил Масқат шаҳрида Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишилди.

Мулоқотда транспорт, логистика, геология, электрон тижорат, рақамли инфратузилма ва бошқа йўналишларда истиқболли лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
13:34 / 03.07.2026
Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси очилади
12:25 / 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди
22:03 / 02.07.2026
Шавкат Мирзиёев Гуржистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
21:12 / 02.07.2026