Жамият | 22:38 / 23.05.2026
682
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди

Йўловчилар сонига қараб қўшимча рейслар сони яна оширилиши мумкин.

Қурбон ҳайити байрами арафасида Тошкент автовокзалидан қўшимча автобус рейслари ташкил этилди.

Хабар қилинишича, Тошкентдан Сирдарё орқали воҳа вилоятларига қатновчи доимий 65 та автобус йўналишига яна 55 та қўшимча рейс йўлга қўйилди.

Йўловчилар сонига қараб қўшимча рейслар сони яна оширилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Шунингдек, байрам кунларида халқаро аҳамиятдаги автомобил йўлларида ЙПХ ходимларининг кучайтирилган тартибдаги хизмати ташкил этилади.

Қайд этилишича, ҳайдовчилар билан йўлкира нархларини сунъий оширмаслик, қатнов олдидан етарли дам олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини таъминлаш мақсадида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 27 май чоршанба куни нишонланади. Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам оладилар.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид