Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ҳарорат кўтарила бошлайди
Душанба-чоршанба кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади, дўл ёғиши эҳтимоли бор. Пайшанбадан ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кундуз кунлари +35…+38 даражагача кўтарилади.
Фото: Kun.uz
Душанба кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво кузатилади. Фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
26–27 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати +25…+30 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +33…+35 даражагача бўлади.
28 майда республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 2–3 даражага кўтарилади.
29–31 май кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари +35…+38 даражагача кўтарилади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, 25–28 май кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Айрим жойларда кучли жала ёмғир ёғади, дўл ёғиши эҳтимоли бор. 25–31 май кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, 26–27 май кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда баъзида 20–22 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида душанба кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +26…+28 даража бўлади. 26 майда кечга томон ва 27 майда кун давомида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +16…+18 даража, кундузи 26 майда +28…+30 даража, 27 майда +26…+28 даража бўлади.
28–31 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат аста-секин +33…+36 даражагача кўтарилади. Шамол 3–8 метр/сония тезликда эсади, 26–27 май кунлари 10–12 метр/сониягача кучаяди.
Мавзуга оид
18:52 / 22.05.2026
Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел келиши мумкин
14:15 / 22.05.2026
Ҳафта охирида ҳам ёмғирли об-ҳаво давом этиши кутилмоқда
10:25 / 20.05.2026
Наманганда дўл ёғмаслиги учун булутларга таъсир кўрсатилди
23:10 / 15.05.2026