Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия армияси ярим миллионга яқин ҳарбийдан айрилгани айтилди
Буюк Британиянинг Ҳукумат алоқалари маркази (GCHQ) раҳбари Энн Кист-Батлер Россия Украинадаги уруш давомида қарийб 500 минг нафар ҳарбийдан айрилганини маълум қилди. Бу Ғарб расмийлари томонидан шу пайтгача эълон қилинган энг юқори баҳолардан бири ҳисобланади.
Фото: AP
Энн Кист-Батлернинг таъкидлашича, янги разведка маълумотлари Россия армиясининг Украинадаги уруш бошланганидан бери қарийб ярим миллион ҳарбийсини йўқотганини кўрсатмоқда.
Британия оммавий ахборот воситалари қайд этишича, бу юқори лавозимли британ амалдорининг урушнинг бешинчи йилида бундай рақамни биринчи марта омма олдида тасдиқлаши ҳисобланади.
Аввалроқ ғарблик таҳлилчилар Россиянинг ҳалок бўлган ҳарбийлари сонини 325 минг атрофида баҳолаб келган эди. Жумладан, АҚШдаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) 2026 йил январь ҳолатига кўра шундай ҳисоб-китобларни келтирган.
CSIS маълумотларига кўра, Россия қуролли кучларининг Украинадаги умумий йўқотишлари, яъни ҳалок бўлганлар, яраланганлар ва асирга тушганларни қўшганда, қарийб 1,2 миллион кишига етган.
Таҳлилчилар бу кўрсаткичларни Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда етакчи давлатлар орасида кузатилмаган даражадаги ҳарбий йўқотишлар сифатида баҳоламоқда.
Шу билан бирга, Украина Қуролли кучларининг Учинчи армия корпуси қўмондони Андрей Билецкий Россия армияси катта йўқотишлар туфайли заифлашганини ва йирик ҳужум операцияларини амалга ошириш имкониятлари чекланганини билдирган.
Унинг фикрича, кейинги олти-тўққиз ой Украинадаги уруш тақдири учун ҳал қилувчи давр бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
22:33
Россияда ҳаммани ер билан яксон қилиш воситалари бор — Путин
20:49
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
18:31
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
18:09