Ўзбекистон | 12:35
2540
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳарорат бироз пасайиши мумкин

Ўзбекистонда ёзнинг илк ҳафтасида ҳарорат бироз пасайиши ва айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат +28…+33 даража атрофида бўлади. Жойларда кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Душанба кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво кузатилади. Фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +34…+36 даража, жанубда +38…+40 даражагача бўлади.

2–4 июн кунлари республика бўйича ёз фаслининг боши учун одатий об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда. Кечаси ва куннинг биринчи ярмида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлилик ривожланади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин +28…+33 даражагача, жанубда +34…+37 даражагача пасаяди.

5 июнда фақат Фарғона водийсида айрим жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 1–5 июн кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел сув-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 1 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +34…+36 даража бўлади. 2–4 июнда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат аста-секин +29…+31 даражагача пасаяди.

5 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +31…+33 даража бўлади. Шамол 3–8 метр/сония тезликда эсади, вақти-вақти билан 10–15 метр/сониягача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид