Жамият | 17:39
1369
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда BYD йўловчи автобус билан тўқнашди

BYD ҳайдовчиси чорраҳада светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган ва йўловчи автобусга бориб урилган. Ҳар икки ҳайдовчи шифохонага юборилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳрида йўловчи автобус ва BYD машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ “Нукус” ва “Т.Шевченко” кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. Yutong автобуси чорраҳадан “Т.Шевченко” кўчасига бурилаётганда қарама-қарши тарафдан ҳаракатланиб келган BYD автобус билан тўқнашган.

Таъкидланишича, BYD ҳайдовчиси чорраҳада светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланган. 

Дастлабки маълумотга кўра, ҳар икки ҳайдовчи тез-тиббий ёрдам ходимлари ҳамроҳлигида шифохонага юборилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда йўловчи автобус ва Tracker тўқнашганди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид