Ўзбекистон | 19:52
720
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди

Кристиан Штокер билан Ўзбекистон–Австрия муносабатларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 3 июнь куни Вена шаҳрида Австрия федерал канцлери Кристиан Штокер билан учрашди.

«Суҳбат чоғида Ўзбекистон–Австрия муносабатларини ривожлантириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдик. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ўзаро алоқалари ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг янги имкониятларини алоҳида муҳокама қилдик. Ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳидаги шерикликни янада кенгайтиришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди», деб ёзди Саида Мирзиёева.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид