Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш соҳасида сунъий интеллект жорий этилади
Ўзбекистонда қурилиш соҳасини рақамлаштириш, давлат хизматларини соддалаштириш ва инсон омилини қисқартириш мақсадида сунъий интеллект технологиялари босқичма-босқич жорий этилади. Бу президентнинг қурилиш соҳасида натижага асосланган бошқарувни йўлга қўйиш ҳамда соҳадаги давлат хизматларини такомиллаштиришга қаратилган фармонида белгиланди.
Ҳужжатга кўра, қурилиш соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, аҳоли ва тадбиркорлар учун хизматларни соддалаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни қисқартириш чоралари кўрилади.
Жумладан, 2026 йил 1 июлдан қурилиш соҳасидаги бир қатор давлат хизматлари “битта ариза – бир тўлов – барча уланиш нуқталари” тамойили асосида кўрсатилади. Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартларни бериш жараёни тўлиқ рақамлаштирилади.
Шунингдек, қурилишга рухсат бериш ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнларида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш йўлга қўйилади. Бу орқали тақдим этилган ҳужжатлар автоматик таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни инсон аралашувисиз бартараф этиш имконияти яратилади.
Фармон билан қурилиш объектларини онлайн кузатиш тизими ҳам кенгайтирилади. Йирик қурилиш майдонларида видеокузатув камераларини ўрнатиш мажбурий бўлиб, улардан олинадиган маълумотлар ягона мониторинг платформасига интеграция қилинади.
Бундан ташқари, қурилиш соҳасида шаффофликни таъминлаш, назоратни кучайтириш ва коррупция хавфларини камайтириш мақсадида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими имкониятлари ҳам кенгайтирилади.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур чоралар қурилиш соҳасида хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, рухсат бериш жараёнларини тезлаштириш ва инсон омили таъсирини камайтиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
20:12 / 05.06.2026
Машиналар исёни яқинми? — Anthropic компанияси сунъий интеллект тизимларини секинлаштиришга чақирди
09:56 / 05.06.2026
Қурилишга рухсат олиш жараёни соддалаштирилади
08:57 / 02.06.2026