Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
Ўтган йили авиакомпаниялар ёнилғи учун 252 млрд доллар сарфлаган бўлса, ассоциация прогнозларига кўра, жорий йилда бу харажатлар 40 фоизга ошиб, 350 млрд долларга етади.
Эрондаги уруш сабабли жаҳон авиакомпанияларининг ёнилғи нархлари ошиши билан боғлиқ қўшимча харажатлари қарийб 100 млрд долларни ташкил этади. Бу ҳақда Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) томонидан эълон қилинган ҳисоботда маълум қилинди.
Ўтган йили авиакомпаниялар ёнилғи учун 252 млрд доллар сарфлаган бўлса, ассоциация прогнозларига кўра, жорий йилда бу харажатлар 40 фоизга ошиб, 350 млрд долларга етади.
Ёнилғи харажатларининг ошиши авиакомпаниялар фойдасининг сезиларли даражада камайишига олиб келади. IATA 2026 йилда уларнинг умумий фойдаси 23 млрд доллар атрофида бўлишини тахмин қилмоқда. Бу 2025 йилдаги кўрсаткичдан (41 млрд доллар) ҳамда жорий йил учун аввал қилинган прогнозлардан (45 млрд доллар) қарийб икки баробарга камдир. Умумий тушум 9,4 фоизга ошиб, 1,17 трлн долларга етиши кутилмоқда, аммо бу ёнилғи нархларининг қимматлашишини қоплай олмайди.
«Яқин Шарқдаги уруш билан боғлиқ авиақатновлардаги узилишлар ва ёнилғи нархларининг ошиши авиакомпаниялар учун прогнозларни ёмонлаштирди», — деди IATA раҳбари Уилли Уолш.
Унинг сўзларига кўра, мазкур вазият бозорнинг барча иштирокчиларига салбий таъсир кўрсатмоқда, аммо энг кўп зарарни Яқин Шарқ мамлакатлари ташувчилари ва кичик авиакомпаниялар кўрмоқда.
Мавзуга оид
00:39
Эрон Исроилга ракеталар тўлқинини йўллади
20:25 / 07.06.2026
Трамп Хоминаий билан тўғридан-тўғри музокараларга тайёрлигини билдирди
19:47 / 07.06.2026
Кемалар Ҳўрмуз бўғози орқали ўтиш учун қанча ҳақ тўлаши кераклиги маълум бўлди
11:53 / 07.06.2026