Ўзбекистон | 18:47
2089
1 дақиқада ўқилади

Германия президенти Ўзбекистонга келади

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги меҳнат миграцияси мавзуси муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Фото: REUTERS

Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер Осиё бўйлаб сафари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюради.

Хабар қилинишича, у 5 кунлик сафари давомида Индонезия, Филиппин ва Ўзбекистонда бўлиши режалаштирилган. Штайнмайерга турмуш ўртоғи ҳамда бизнес делегацияси ҳамроҳлик қилади.

Франк-Валтер Штайнмайер Тошкентда Германиянинг GP Günter Papenburg қурилиш компанияси филиалини кўздан кечиради.

Шунингдек, ташриф давомида малакали меҳнат миграцияси мавзуси муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Германия президенти маъмурияти маълумотига кўра, Ўзбекистонда Осиёдаги бошқа ҳар қандай мамлакатга қараганда кўпроқ одам немис тилини ўрганмоқда.

 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид