Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон — Колумбия ўйинини англиялик ҳакам бошқаради
Ўзбекистон миллий жамоасининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги дебют учрашуви 18 июн куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланади.
Футбол бўйича жаҳон чемпионати «К» гуруҳи 1-тури доирасидаги Ўзбекистон ва Колумбия миллий терма ўртасидаги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси номи маълум бўлди.
Ўйинни англиялик таниқли ҳакам Энтони Тейлор бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Гари Бесвик ва Адам Нанн ёрдам беришади.
Учрашувда тўртинчи ҳакам вазифасини коста-рикалик Хуан Калдерон бажаради. Захира ёрдамчи ҳаками сифатида эса унинг ҳамюрти Хуан Карлос Мора қайд этилган.
Ўзбекистон миллий жамоасининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги дебют учрашуви ҳисобланган Ўзбекистон — Колумбия баҳси 18 июн куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланади.
Мавзуга оид
12:20 / 14.06.2026
Туркия жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади
10:40 / 14.06.2026
ЖЧда сенсациялар куни. Қатар сўнгги дақиқаларда гол урди, Бразилия очко йўқотди
20:54 / 13.06.2026
ЖЧ-2026. Осиёнинг икки жамоаси Европа вакилларига қарши майдонга тушади
07:43 / 13.06.2026