Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда реновациянинг биринчи босқичи бошланди
Пойтахтда реновация лойиҳаларини амалга ошириш ишларининг биринчи босқичи старт олди. Унда аҳоли, ташаббускор гуруҳлар ва лойиҳа иштирокчиларига реновация жараёни, кўчириш шартлари, компенсация тартиби ҳамда бошқа муҳим масалалар юзасидан батафсил маълумот бериш кўзда тутилган.
Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Яшнобод, Миробод ва Сергели туманларидаги реновация ҳудудларида ташкил этилган махсус штаблар фаолияти билан танишди.
Жумладан, Яшнобод туманидаги Жарқўрғон, Миробод туманидаги А.Фитрат ҳамда Сергели туманидаги Хонободтепа маҳаллаларида жойлашган штаблар фаолияти кўздан кечирилди.
Маълум қилинишича, бундай штаблар ҳар бир реновация ҳудудида ташкил этилади. Уларнинг таркибига ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар органлари, Миллий гвардия, солиқ идоралари, Мажбурий ижро бюроси, коммунал хизматлар, кадастр, адлия ва қурилиш ташкилотлари вакиллари, шунингдек, газ, электр энергияси, сув ва иссиқлик таъминоти соҳаси мутахассислари, банклар ҳамда нотариат идоралари жалб қилинган.
Штабларнинг асосий вазифаси аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, реновация механизмларини тушунтириш, фуқароларнинг саволларига жавоб бериш, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиш ҳамда ҳар бир оиланинг ўзига хос ҳолатларини инобатга олишдан иборат.
Аҳоли билан ўтказилаётган учрашувларда реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартиби, кўчириш жараёни, ҳужжатларни расмийлаштириш, компенсация тўловлари, амалга ошириш муддатлари ва ҳуқуқий кафолатлар каби масалалар муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, фуқароларни жойлаштиришнинг энг қулай ва мақбул вариантлари бўйича ҳам фикр алмашилмоқда.
Шавкат Умурзоқов реновация жараёнида фуқаролар манфаатлари устувор аҳамиятга эга бўлиши кераклигини таъкидлади. Унинг қайд этишича, аҳолини қурилиши тугалланган, яшаш учун тайёр бўлган ва қиймати жиҳатидан тенг ҳисобланган янги хонадонлар билан таъминлаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Бу эса фуқароларга янги уйлар қуриб битказилишини йиллаб кутиб ўтирмасдан, имкони борича қисқа муддатларда янги хонадонларга кўчиб ўтиш имконини беради. Шунингдек, кўчириш жараёнида аҳолининг ўз туманида ёки ўзи кўниккан шаҳар муҳитида яшашини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.
Мавзуга оид
09:00 / 14.06.2026
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
11:09 / 13.06.2026
Silk Road Finance & Technology Forum: дунё етакчилари Тошкентда жамланади
20:19 / 11.06.2026
Реновация қонуни: розилик олиш ва компенсация тартиблари белгиланди
10:09 / 11.06.2026