Жаҳон | 23:07 / 17.06.2026
987
1 дақиқада ўқилади

Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди

Акс ҳолда биз бомбардимонларга қайтамиз, деди Оқ уй раҳбари.

Фото: © GlobalLookPress

Агар томонлар меморандум имзоланганидан кейин 60 кун ичида якуний келишувга эришмаса, АҚШ Эронни бомбардимон қилишни қайта бошлайди, деди Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп.

«60 кун ичида ҳаммаси ҳал бўлмаса, ҳечқиси йўқ. Биз бомбардимонларга қайтамиз. Биласизми, мен буни қилишни хоҳламайман, чунки ҳаммаси жуда яхши, лекин, эҳтимол, буни қилишга тўғри келади, чунки биз ҳеч қачон уларга ядро қуролига эга бўлишга йўл қўймаймиз», деди Трамп Францияда бўлиб ўтган G7 саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида.

АҚШ ва Эрон 15 июнга ўтар кечаси тинчлик келишувларига эришганини эълон қилди. Томонлар 19 июнь куни Швейцарияда меморандумни имзолаши кутилмоқда. Шундан сўнг АҚШ ва Эрон Эрон ядровий келишуви ва бошқа масалалар бўйича музокараларни бошлаши керак.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид