Жаҳон | 17:43
929
2 дақиқада ўқилади

МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди

Ҳарбийлар ҳамкорликни ривожлантириш, ҳарбий авиация парвозлари хавфсизлиги, радиация, кимёвий ва биологик таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва замонавий қуроллардан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди. 

Фото: gurk.kz

18 июнь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида МДҲ Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда ҳарбийлар «дунёдаги ва Марказий Осиё минтақасидаги ҳарбий-сиёсий вазият»ни муҳокама қилди.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, саккиз мамлакат - Озарбойжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳарбий департаментлари вакиллари пойтахтда тўпланишди.

Ҳарбийлар ҳамкорликни ривожлантириш, ҳарбий авиация парвозлари хавфсизлиги, радиация, кимёвий ва биологик таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва замонавий қуроллардан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди.

Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, улар ракета ва артиллериядан жанговар фойдаланиш ва миналардан тозалаш масалаларини «алоҳида муҳокама қилди».

Қозоғистон Бош штаби бошлиғи Каниш Абубакиров МДҲ доирасидаги ҳарбий ҳамкорлик «муттасил кенгайиб бораётганини» таъкидлади ва МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши котиби генерал-лейтенант Юрий Дашкин хулосаларни умумлаштирди. Учрашувдан сўнг томонлар якуний ҳужжатларни имзолади, аммо бу ҳужжатларнинг тафсилотлари ошкор қилинмади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид