Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик ютуқни юқори баҳолади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Америка Қўшма Штатлари ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланганини минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим дипломатик ютуқ сифатида баҳолади.
Вазирлик баёнотида қайд этилишича, ҳозирги мураккаб халқаро шароитда эришилган келишув кескинликни юмшатиш ва тинчликка эришишга хизмат қиладиган муҳим қадам ҳисобланади.
Расмий Тошкент АҚШ ва Эрон раҳбариятининг ҳал қилувчи паллада намоён этган сиёсий иродаси ҳамда узоқни кўра билишини алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, Ўзбекистон мазкур келишувга эришиш учун зарур шароитларни яратишга ҳисса қўшган Покистон ва Қатарнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, Туркия, Саудия Арабистони, Миср ва бошқа минтақавий ҳамкорларнинг иштирокини ҳам алоҳида қайд этди.
Тошкент музокараларнинг кейинги босқичлари конструктив руҳда давом этиши ва эришилган келишувлар самарали амалга оширилишига умид билдириб, халқаро низоларни дипломатик воситалар орқали ҳал этиш тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг асосий шарти бўлиб қолишини таъкидлади.
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
14:15 / 18.06.2026