Жамият | 22:52 / 20.06.2026
1474
1 дақиқада ўқилади

Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди

Қоҳира ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов мавжуд эмаслиги сабабли, у Россия орқали транзит тарзида олиб келинган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Ўзбекистон ва Миср Интерпол Миллий марказий бюроларининг келишилган саъй-ҳаракатлари натижасида товламачилик жиноятини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган фуқаро Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Хабар қилинишича, у Миср ҳудудида қўлга олинган.

“Ваколатли органлар томонидан тегишли материаллар кўриб чиқилиб, зарур экстрадиция чоралари якунлангач, уни Ўзбекистон томонига топшириш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабарида.

Қайд этилишича, Қоҳира ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов мавжуд эмаслиги сабабли, у Россия орқали транзит тарзида олиб келинган. 

Экстрадиция қилинган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид