Жаҳон | 16:44
1041
1 дақиқада ўқилади

Япония виза нархини беш баробарга оширади

Жорий йил 1 июлдан бир марталик виза 3 минг иенадан (19 доллар) 15 минг иенага (тахминан 93 доллар), кўп марталик виза эса 6 минг иенадан (38 доллар) 30 минг иенага (тахминан 186 доллар) ошади.  

Фото: iStock/Mindaugas Dulinskas

Япония жорий йил 1 июлдан бошлаб хориж фуқаролари учун виза расмийлаштириш нархини беш баробарга оширади. Бу ҳақда Kyodo News хабар берди.

Қайд этилишича, бир марталик виза 3 минг иенадан (19 доллар) 15 минг иенага (тахминан 93 доллар), кўп марталик виза эса 6 минг иенадан (38 доллар) 30 минг иенага (тахминан 186 доллар) ошади.

Мамлакат ташқи ишлар вазири Мотеги Тосимитсунинг таъкидлашича, амалдаги виза тўловлари 1978 йилда жорий қилинган бўлиб, айни пайтда нархлар инфляция ва валюта курсларидаги ўзгаришлар туфайли қайта кўриб чиқилган.

Мотегининг сўзларига кўра, қарор турли таъсирлар ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда қабул қилинган ва у бу ўзгариш туризмга кескин таъсир кўрсатиши кутилмаяпти.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид