Иқтисодиёт | 10:10
1099
1 дақиқада ўқилади

Импорт ҳажми қарийб 27 фоизга ошди

2026 йилнинг январ–апрел ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 16,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,7 фоизга ошди.

Фото: Sputnik

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида Ўзбекистон дунёнинг 150 дан ортиқ давлатидан товар ва хизматлар импорт қилган.

Импорт ҳажми бўйича Хитой мамлакатнинг асосий савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда. Ҳисобот даврида Хитойдан импорт қилинган товар ва хизматлар қиймати 5,3 миллиард долларни ташкил этган.

Иккинчи ўринда 3,1 миллиард доллар билан Россия қайд этилган бўлса, Қозоғистон 1,4 миллиард долларлик кўрсаткич билан учликдан жой олган.

Шунингдек, Корея Республикасидан 620,9 миллион доллар, Туркиядан 559,2 миллион доллар, Ҳиндистондан 369,7 миллион долларлик маҳсулот ва хизматлар импорт қилинган.

Топ-10 импорт ҳамкорлар қаторига Бирлашган Араб Амирликлари (361,1 млн доллар), Германия (359,2 млн доллар), Беларус (274,8 млн доллар) ва Туркманистон (262,2 млн доллар) ҳам кирган.

Мутахассислар фикрича, импорт ҳажмининг ўсиши мамлакат иқтисодиётида инвестиция ва ишлаб чиқариш фаоллигининг ошиши, шунингдек ички бозорда талаб юқори бўлиб қолаётгани билан изоҳланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид