Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Халқаро мақом академияси ташкил этилиши мумкин
Ўзбекистонда мақом санъатини ўрганиш, асраб-авайлаш ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш мақсадида Халқаро мақом академияси ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида ўтказилган Учинчи Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросимида маълум қилди.
Президентнинг таъкидлашича, Янги Тошкент шаҳрида муҳташам Мақом марказини барпо этиш ишлари бошланган. Давлат раҳбари ушбу мажмуани Дунё мақом маркази деб номлаш ва унинг қошида Халқаро мақом академиясини ташкил этиш таклифини илгари сурди.
Қайд этилишича, академия жаҳон мақом санъатининг йирик илмий-тадқиқот марказига айланиши кўзда тутилмоқда. Унда ўзбек мақом мактаблари билан бир қаторда араб, турк, форс, тожик, ҳинд ва бошқа шарқ мумтоз мусиқа йўналишлари ҳам ўқитилади.
Шунингдек, мақом санъатига қизиқувчи ёшлар учун “устоз-шогирд” анъаналари асосида махсус маҳорат дастурлари йўлга қўйилиши ва бу мақсадлар учун грантлар ажратилиши режалаштирилган.
Президентнинг сўзларига кўра, марказ қошида ноёб мусиқий қўлёзмалар, товуш ёзувлари ва нота архивларини жамлайдиган Халқаро рақамли кутубхона ҳамда лаборатория ташкил этилади.
Анжуманда, шунингдек, Жаҳон мақом антологиясини яратиш, мақом санъатини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро жамғарма тузиш ва Халқаро мақом мукофотини таъсис этиш ташаббуслари ҳам илгари сурилди.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:53 / 23.06.2026
Президент “Навбаҳор” футбол клубининг академиясида бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026