Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноинфекцион касалликларга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилади
Ўзбекистонда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳузурида Ноинфекцион касалликларга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилади. Шунингдек, 2027 йилдан бошлаб саратон касалликларига чалинган беморларга кўрсатиладиган қатор тиббий хизматлар харажатлари давлат томонидан қопланади.
Тегишли ҳукумат қарорига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан давлат бюджетидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида онкологик беморларга кўрсатиладиган бир қатор хизматлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Жумладан, қуйидаги тиббий хизматлар харажатлари қоплаб берилади:
-
саратон касалликларини эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида ўтказиладиган лаборатор ҳамда инструментал текширувлар;
-
касалликка ташхис қўйиш ва унинг босқичини аниқлаш;
-
жарроҳлик амалиётлари;
-
базавий ўсмага қарши дори воситалари, гормонал ва қўллаб-қувватловчи терапия, шунингдек нур терапияси;
-
паллиатив тиббий ёрдам;
-
реабилитация ва диспансер кузатуви хизматлари.
Қарор билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳузурида Ноинфекцион касалликларга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиши ҳам белгиланган.
Мазкур чоралар аҳолига онкологик касалликларни эрта аниқлаш, ўз вақтида ва сифатли даволаш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, беморлар учун молиявий юкни камайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
10:03 / 09.01.2026
Гуржистонга туристик сафар қиладиганлар учун тиббий суғурта полиси мажбурий бўлади
13:53 / 17.12.2025
Омбудсман аралашуви: маҳкум ва маҳбусларга тиббий ёрдам ташкил этилди
19:05 / 21.11.2025