Ўзбекистон | 18:51
5548
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бўйлаб 2–5 балли зилзила кузатилди

27 июн Тошкент вақти билан соат 18:34 да Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ер силкиниши рўй берди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, зилзила эпицентри – Тошкентдан 499 км жанубий-шарқда, Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудига тўғри келади.

Магнитуда: 6,8.
Чуқурлик: 224 км.
Координаталари: 36,84 N, 70,19 E

Силкинишнинг Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сурхондарё вилоятида 4-5 балл, 261 км.
  • Фарғона вилоятида 4 балл, 417 км.
  • Жиззах вилоятида 4 балл, 417 км.
  • Самарқанд вилоятида 4 балл, 421 км.
  • Сирдарё вилоятида 4 балл, 424 км.
  • Қашқадарё вилоятида 4 балл, 446 км.
  • Андижон вилоятида 3-4 балл, 477 км.
  • Наманган вилоятида 3-4 балл, 479 км.
  • Тошкент вилоятида 2-3 балл, 495 км.
  • Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 499 км.
  • Навоий вилоятида 2 балл, 554 км.
  • Бухоро вилоятида 2 балл, 597 км.
Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид