Иқтисодиёт | 09:20
2222
1 дақиқада ўқилади

Энди чекларни «Солиқ» иловасига юклаганлар автомобил ютиб олиши мумкин

2026 йил 1 июлдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида харид чекларини «Солиқ» мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказган фуқаролар учун ютуқли ўйинлар йўлга қўйилади. Ҳар бир тираж ғолибига бош соврин сифатида автомобил топширилади.

Қонунчиликка мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидлар бўйича назорат-касса техникаси орқали берилган чеклар асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади.

Бунинг учун харид чекини «Солиқ» мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказиш кифоя. Чекни рўйхатдан ўтказган ҳар бир шахс автоматик равишда ютуқли ўйин иштирокчисига айланади.

Қоидаларга кўра, ҳар бир ютуқли ўйин ғолибига бош соврин сифатида автомобил тақдим этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид