Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
Қамчиқ довонида ҳаракатланаётган ёнилғи ташишга мўлжалланган махсус юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлни ажратувчи темир тўсиққа урилиб, ҳаракатни давом эттира олмай қолган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ҳодиса 30 июн куни соат 13:59 да А-373 автомобил йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида содир бўлган.
Маълумотга кўра, ёнилғи ташишга мўлжалланган махсус юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлни ажратувчи темир тўсиққа урилиб, ҳаракатдан тўхтаган.
Хабар келиб тушгач, «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган. Махсус техникалар ёрдамида автомобил хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мавзуга оид
11:10
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
16:44 / 29.06.2026