Ўзбекистон | 17:16
3030
1 дақиқада ўқилади

«Тамерлано» операси Парижни забт этди - Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Париждаги Версал саройида бўлиб, Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри томонидан «Тамерлано» операси ижросини томоша қилди.

Фото: Телеграм / SShMirziyoyeva

«Дубай, Вена ва Санкт-Петербургдан сўнг Жорж Фридрих Генделнинг «Тамерлано» операси Парижни забт этди.

Ушбу асар Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри томонидан Европанинг энг нуфузли саҳналаридан бири — Версал саройининг Қироллик операсида ижро этилди.

Иқтидорли мусиқачиларимизнинг жонли наволаридан баҳраманд бўлар эканман, маданий дипломатия турли халқларни бирлаштиришга қодир эканига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид