Ўзбекистон | 20:46 / 02.07.2026
2087
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёевнинг Гуржистонга расмий ташрифи бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 июль куни давлат ташрифи билан Гуржистон пойтахти Тбилиси шаҳрига борди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шота Руставели номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Гуржистон бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Тбилиси шаҳрида Гуржистон президентининг қароргоҳи – Орбелиани саройида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарини Гуржистон президенти Михаил Кавелашвили қарши олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига қароргоҳ олдидаги майдонда икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади. Шу бугун икки давлат президенти музокара ўтказади.

3 июль куни Ўзбекистон етакчиси Гуржистон бош вазири Ираклий Кобахидзе билан учрашади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид