Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХХга янги раҳбар тайинланди
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида Шерзод Ибрагимов ўрнини Муродбек Шерлиев эгаллади. Тайинловга қадар у ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Муродбек Атабекович Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.
Тайинловга қадар Муродбек Шерлиев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Бундан олдинроқ ЙХҲҲга икки йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:25 / 01.07.2026
Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари бўлди
14:31 / 25.06.2026
Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
14:01 / 25.06.2026
Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
17:43 / 23.06.2026