Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда қийин аҳволга тушган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган бир қатор Ўзбекистон фуқаролари дипломатик ва консуллик кўмаги ҳамда Миграция агентлиги маблағлари ҳисобидан ватанга қайтарилди. Улар орасида оғир касалликка чалинганлар, автоҳалокат оқибатида ҳужжатларини йўқотганлар ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келганлар бор.
Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан хорижда бўлиб турган ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг июн ойида ҳаётий мураккаб вазиятга тушиб қолган бир қатор юртдошларнинг мурожаатлари тезкор тарзда кўриб чиқилиб, уларга зарур кўмак кўрсатилди.
Хусусан, оғир касаллик туфайли меҳнат қилиш имкониятини йўқотиб, молиявий қийин аҳволга тушган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.
Шунингдек, автофалокат оқибатида шахсий ҳужжатлари ва маблағларидан маҳрум бўлган фуқарога ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилиб, авиачипта олиб берилди.
Бундан ташқари, инсултни бошдан кечириб, жарроҳлик амалиётидан кейин оғир аҳволда бўлган фуқаронинг Ўзбекистонга қайтиши таъминланди. Молиявий қийинчиликка дуч келган ёлғиз она ва унинг вояга етмаган фарзанди ҳам юртга қайтарилди.
Фуқароларни ватанга қайтариш ишлари Ўзбекистон Миграция агентлиги маблағлари ҳисобидан ташкил этилди. Жараёнда Оқтовдаги Бош консулхона ходимлари томонидан зарур консуллик-ҳуқуқий расмийлаштириш ишлари амалга оширилиб, ташкилий ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари хорижда бўлиб турган ватандошларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, зарур ҳолатларда уларга ҳуқуқий ва амалий кўмак кўрсатиш бўйича фаолиятини изчил давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
22:06 / 30.06.2026
Тўқаев Қозоғистондаги ҳокимиятда кенг кўламли ўзгаришларни эълон қилди
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
20:26 / 25.06.2026