Ўзбекистон | 12:25
1719
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Грузияга давлат ташрифи доирасида Тбилиси шаҳридаги Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюриб, мамлакат бирлиги учун ҳалок бўлган қаҳрамонлар хотирасига эҳтиром бажо келтирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизмати маълум қилишича, давлат раҳбари 3 июл куни Тбилиси шаҳридаги Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюрди.

Маросим чоғида Шавкат Мирзиёев шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Шундан сўнг Ўзбекистон президенти Грузия бирлиги учун ҳалок бўлган қаҳрамонлар ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиб, улар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Маросим давомида ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Грузия давлат мадҳиялари янгради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид