Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Почта жўнатмасидан 1,8 кг «Прегабалин» мусодара қилинди
Тошкент шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Ҳиндистондан юборилган почта жўнатмасидан 1,8 кг «Прегабалин» кучли таъсир қилувчи моддаси аниқланиб, мусодара қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида пойтахтнинг Юнусобод туманида жойлашган почта бўлимида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Тошкент вилояти Тошкент туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган шахс Ҳиндистондан юборилган почта жўнатмасини қабул қилиб олганидан сўнг тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди.
Текширув натижасида жўнатма ичида таркибида жами 1,8 килограмм «Прегабалин» кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 6000 дона капсула борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни кучли таъсир қилувчи воситаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатларга дуч келганда ёки бу ҳақда маълумотга эга бўлганда, ДХХнинг 1520 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирди. Қайд этилишича, мурожаат этувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга оид
12:12 / 28.04.2022
Сенат “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
09:07 / 02.01.2019
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назорати қоидаларига ўзгартириш киритилади
14:51 / 30.08.2018
Почта операторлари учун терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари тасдиқланди
08:57 / 03.08.2018