Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
Бугун, 28 апрел куни бўлиб ўтаётган Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди ва маъқулланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
Маълум қилинишича, қонуннинг янги таҳрири хизматлар бозоридаги почта алоқаси фаолиятини ривожлантиришга ҳамда почта алоқаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.
Қонун билан почта алоқаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кенгайтирилиб, унга асосан давлат томонидан почта алоқасини халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ ривожлантириш, соҳага инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, илғор инновацион, ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини рағбатлантириш белгиланмоқда.
Мазкур қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини юритувчи давлат органи сифатида Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси белгиланмоқда.
Ҳужжатда фойдаланувчилар манзилига оид маълумотлар, почта ва курьерлик жўнатмалари, уларнинг таркиби тўғрисидаги ахборот, шунингдек почта алоқаси операторлари ҳамда провайдерлари фаолияти соҳасига кирадиган бошқа хабарлар почта алоқаси сирини ташкил этиши ва у давлат томонидан кафолатланиши белгиланган.
Шунингдек, қонун почта алоқаси хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисидаги янги норма билан тўлдирилмоқда. Хусусан, почта алоқаси хавфсизлиги почта алоқаси сирини ҳимоя қилишга, почта ва курьерлик жўнатмалари, почта алоқаси воситалари бут сақланишини таъминлашга қаратилгани таъкидланди.
Мавзуга оид
09:05
Почта жўнатмасидан 1,8 кг «Прегабалин» мусодара қилинди
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026