Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
Ўзбекистонга Амударё орқали дронда наркотик олиб ўтишга бўлган уриниш тўхтатилди. Афғонистонлик номаълум шахслар учувчисиз учиш аппаратига 2 кг 32 гр опий моддасини маҳкамлаган бўлган.
Чегара қўшинлари ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё вилоятида наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди.
Афғонистонлик номаълум шахслар Амударё орқали гиёҳвандлик воситаларини дрон қурилмаси ёрдамида Ўзбекистон ҳудудига ўтказишга уринган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу ноқонуний ҳаракат фош этилиб, учувчисиз учиш аппаратига маҳкамланган 2 килограмм 32 грамм миқдоридаги опий моддаси ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.