Жамият | 10:36
1556
2 дақиқада ўқилади

1 килограмм палов қанчага тушади?

Миллий статистика қўмитаси 2026 йил июн ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар қийматини ҳисоблаб чиқди. Ҳисоб-китобларга кўра, энг юқори қиймат Тошкент шаҳрида, энг паст кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган.

Фото: arbuz.com

Қўмита маълумотларига кўра, 1 килограмм палов тайёрлаш учун маҳсулотлар қиймати ҳудудлар кесимида қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 105 215 сўм;

  • Андижон вилояти — 114 625 сўм;

  • Бухоро вилояти — 116 578 сўм;

  • Жиззах вилояти — 116 675 сўм;

  • Қашқадарё вилояти — 118 582 сўм;

  • Навоий вилояти — 117 750 сўм;

  • Наманган вилояти — 116 536 сўм;

  • Самарқанд вилояти — 120 721 сўм;

  • Сурхондарё вилояти — 118 624 сўм;

  • Сирдарё вилояти — 112 222 сўм;

  • Тошкент вилояти — 120 548 сўм;

  • Фарғона вилояти — 123 759 сўм;

  • Хоразм вилояти — 116 010 сўм;

  • Тошкент шаҳри — 126 807 сўм.

Ҳисоб-китоблар қуйидаги маҳсулотлар асосида амалга оширилган:

  • кунгабоқар ёғи — 0,3 литр;

  • пиёз — 300 грамм;

  • мол гўшти — 700 грамм;

  • сабзи — 1 килограмм;

  • лазер гуручи — 1 килограмм;

  • нўхат — 100 грамм;

  • зира — 10 грамм;

  • ош тузи — 20 грамм.

Миллий статистика қўмитаси таъкидлашича, мазкур қийматлар палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар нархи асосида ҳисобланган. Улар ҳудудларда тайёр ҳолда сотилаётган 1 килограмм паловнинг бозор нархини ифода этмайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид