Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса тезкорлик билан бартараф этилди, оқибатда жабрланганлар қайд этилмади.
Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, 5 июл куни соат 21:15 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Бешқўрғон кўчасида жойлашган икки қаватли дўконнинг иккинчи қаватида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 21:24 да етиб борган ва ёнғин соат 21:34 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида дўконнинг иккинчи қавати ички қисмидаги 30 квадрат метр майдон ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга оид
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026