Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IMAN Holding Ўзбекистонда Adl Neobank'ни ишга туширишини эълон қилди
Компания маълумотига кўра, мамлакатдаги илк необанк сифатида тақдим этилаётган ушбу лойиҳа IMANUM 5.0 супер иловасининг асосий янгиликларидан бири бўлиб, фойдаланувчиларга тўловлар, карталар, пул ўтказмалари ва бошқа кундалик банк хизматларидан илова орқали фойдаланиш имконини беради.
"Адолат нури" тақдимотида намойиш этилган IMANUM 5.0 платформаси холдингнинг молиявий ва инвестицион хизматларини ягона иловада бирлаштиради. Унда учта асосий йўналиш мавжуд: Adl Neobank, инвестиция хизматлари ҳамда бўлиб тўлаш хизмати.
“Adl Neobank орқали фойдаланувчилар тўловларни амалга ошириш, виртуал ва жисмоний карталарни ишлатиш, пул ўтказмалари ҳамда кундалик банк хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади”, - дейди IMAN Holding асосчиси Рустам Раҳматов.
Инвестиция бўлимида савдо, кўчмас мулк ва даромад келтирувчи бизнес лойиҳаларига сармоя киритиш имконияти яратилган. Бўлиб тўлаш хизмати эса маҳсулотларни муддатли тўлов асосида харид қилиш ва автонасия хизматларини ўз ичига олади.

Финтек компаниясидан инвестицион холдинггача
IMAN Holding 2019 йилда финтек компанияси сифатида иш бошлаган. Бугунги кунда у финтек, инвестиция лойиҳалари ва рақамли тўловлар йўналишларида фаолият юритувчи инвестицион холдингга айланган. Ташкилотнинг асосий мақсади жамиятда инвестиция маданиятини шакллантиришдан иборат.
Шу мақсадни амалга ошириш учун компания Invest Nation ғоясини илгари сурмоқда. Унга кўра, инсонлар даромадни нафақат ўз меҳнати эвазига, балки турли лойиҳаларга киритган инвестицияларидан ҳам олиши мумкин. Бунда инвестиция қилиш учун бошланғич сумма 100 минг сўмдан бошланади.
Таъкидланишича, бугунги кунда кўпчилик йирик харидлар ёки молиявий мақсадларга кредит ва қарз орқали эришишга одатланган. IMAN Holding эса бунга муқобил ёндашувни таклиф қилмоқда. Бунда маблағни жамғариш, инвестиция қилиш ва дивиденд ҳисобига даромад олиш орқали керакли маблағни тезроқ йиғиш ҳамда молиявий мақсадларга қарзларсиз эришиш мумкин.

Invest-first: аввал инвестиция, кейин истеъмол
IMANUM 5.0 концепциясининг асосий ғояларидан бири Invest-first модели ҳисобланади. Ушбу ёндашув инвестицияни инсон кундалик молиявий ҳаётининг ажралмас қисмига айлантиришга қаратилган.
Мазкур моделга кўра, фойдаланувчилар фақат кредит ҳисобига харид қилиш билан чекланмай, аввало, ўз капиталини шакллантириш, инвестиция қилиш ва босқичма-босқич қўшимча даромад манбаларини яратиш имкониятига эга бўлади.
“IMAN 5.0 платформаси истеъмолчиларга тўртта форматда маблағ киритиш имконини беради. Биринчиси инвестицион ҳисоблар орқали мунтазам даромад олиш. Иккинчи йўналишда бизнесларнинг айланма маблағларига шерик бўлиб, соф фойдадан улушга эга чиқиш мумкин. Учинчи формат хусусий капитал фондлари (private equity) асосида ишлайди ва фойдаланувчиларга турли лойиҳалардаги улушларни харид қилиш имконини яратади. Тўртинчи йўналиш эса реал сектордаги бизнесларга сармоя киритишни назарда тутади. Асосий мақсадимиз Ўзбекистонда инвесторлар жамиятини шакллантиришдан иборат. Шу сабабли платформадаги барча хизматлар истеъмолни рағбатлантиришдан кўра, жамғарма қилиш ва инвестиция маданиятини ривожлантиришга қаратилган”, – дейди Рустам Раҳматов.

Бизнесларга инвестиция қилиш имконияти
Янгиланиш доирасида бизнесларга инвестиция қилиш хизмати ҳам йўлга қўйилган. IMAN Holding раҳбари маълумотига кўра, фойдаланувчилар Murad Buildings компаниясининг "Saadiyat" турар жой мажмуаси ҳамда Cambridge ўқув марказлари тармоғи каби лойиҳаларга сармоя киритишлари мумкин.
Компания ушбу моделни Ўзбекистон учун илк рақамли хусусий капитал фондлари (private equity) инвестиция модели сифатида тақдим этмоқда. Қайд этилишича, бунда фойдаланувчилар бизнесларнинг улушдорига айланиб, уларнинг фаолиятидан шаклланадиган дивидендлардан даромад олиш имконига эга.
“IMAN holding томонидан таклиф этилаётган янги инвестиция модели Ўзбекистон бозорида шу пайтгача кенг қўлланмаган ёндашувлардан бири ҳисобланади. Энди фуқаролар нафақат хизматлардан фойдаланувчи мижоз, балки бизнесларнинг шериги ва инвесторига айланиш имкониятига эга бўлади. Биз ҳам Cambridge лойиҳаси доирасида инвестиция имкониятларини очдик. Бу орқали исталган юртдошимиз лойиҳанинг маълум улушини харид қилиб, унинг ривожланишида иштирок этиши мумкин. Натижада одамлар таълим хизматидан фойдаланиш билан бир қаторда, бизнеснинг ўсишидан ҳам манфаатдор саналган инвестор мақомига эга бўлади. Мазкур ёндашув янги инвесторлар қатламини шакллантириш ва бизнес билан аҳоли ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади”, – дейди Cambridge ўқув маркази асосчиси Жаҳонгир Пўлатов.

Халқаро ҳамкорлик ва янги режалар
IMAN Holding Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида бир қатор стратегик ҳамкорлик битимларини имзолагани ҳамда инвесторларни жалб этиш жараёнини бошлаганини маълум қилди. Компания маълумотига кўра, Бирлашган Араб Амирликларидан стратегик ҳамкорни жалб этиш рақамли молиявий экотизимни ривожлантириш, маҳсулотларни мамлакат бўйлаб кенгайтириш, исломий банкни ишга тушириш ҳамда халқаро бозорларга чиқиш жараёнини жадаллаштиришга хизмат қилади.
IMAN Holding асосчиси Рустам Раҳматовнинг қайд этишича, компания инвестиция қилиш имкониятларини кенг жамоатчилик учун очиқ қилиш орқали жамиятда инвестиция маданиятини ривожлантиришни мақсад қилган.
"Шундай Ўзбекистонни тасаввур қилингки, унда ёшлар ота-оналари катта харидлар ва молиявий мақсадларга фақат кредит ёки қарз олиб, фақат жисмоний ёки ақлий меҳнат эвазига топилган иш ҳақи ҳисобидан эмас, балки ҳар куни фойдаланиладиган бизнесларнинг улушига эгалик қилиб, у ердан олинаётган даромад ҳисобига ҳам эришаётганини кўриб улғайса. Ишонаманки, биз айнан мана шу йўлнинг бошида турибмиз. Кредит ва қарз маданияти ўрнини инвестиция маданияти эгаллайди. Ўз келажагига инвестиция киритиш имконияти нафақат аҳолининг айрим қатламлари, балки ҳар бир инсон учун очиқ бўлади.
Invest Nation – бу шунчаки шиор эмас. Бу ўз молиявий фаровонлигини ўзи барпо этаётган инсонлар жамияти. Ишонаманки, Ўзбекистон бундай ҳаёт тарзи оддий ҳолга айланган саноқли мамлакатлардан бирига айлана олади", – дейди у.

Бугунги кунда IMAN Holding технологиялар, молия ва исломий молия тамойилларини уйғунлаштирган молиявий экотизимни ривожлантиришда давом этмоқда. Мазкур экотизим фойдаланувчиларга шахсий молияни бошқаришнинг янги моделини такриф этади.

“Бу тизим ортида фақат янги молиявий маҳсулотлар эмас, жамиятда молиявий қарашларни ўзгартириш ғояси ҳам турибди. Яъни қарз ва кредитга таянишдан мулкдорлик маданиятига, истеъмолдан инвестиция ва бунёдкорликка ўтиш мақсад қилинган”, – дейи Рустам Раҳматов.
Компания раҳбарияти бу ёндашувни "Бир кун жамғараман" деган қарашдан "Мен аллақачон инвестиция қиляпман ва дивиденд оляпман" деган янги фикрлаш сари ўтиш дея изоҳлайди.
Сайт: www.imanum.app
Реклама ҳуқуқи асосида