Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг кўп талаба Тошкент шаҳрида таҳсил олмоқда
2025-2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида 1 миллион 535 минг нафар талаба таҳсил олмоқда. Ҳудудлар кесимида энг кўп талабалар Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-2026 ўқув йили бошида республикадаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 миллион 535 минг нафарни ташкил этган.
Шундан 1 миллион 478,7 минг нафари бакалавриат, 56,3 минг нафари эса магистратура босқичида таҳсил олмоқда.
Ҳудудлар кесимида энг кўп талабалар Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, уларнинг сони 579,3 минг нафарни ташкил этади.
Ундан кейинги ўринларда Бухоро вилояти (117,7 минг нафар), Қашқадарё вилояти (111,6 минг нафар), Тошкент вилояти (101,5 минг нафар), Фарғона вилояти (98,9 минг нафар) ва Самарқанд вилояти (93,9 минг нафар) жойлашган.
Шунингдек, Сурхондарё вилоятида 76,2 минг, Қорақалпоғистон Республикасида 73,7 минг, Хоразм вилоятида 65,9 минг, Андижон вилоятида 65,7 минг, Наманган вилоятида 52,5 минг, Навоий вилоятида 42,5 минг, Жиззах вилоятида 32,4 минг ва Сирдарё вилоятида 23,2 минг талаба таҳсил олмоқда.
Мавзуга оид
18:48 / 06.07.2026
Тошкентда уй хизматчиси 91 ёшли аёлни қийнаб келгани аниқланди
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
09:30 / 23.06.2026
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
11:45 / 22.06.2026