Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яширин иқтисодиётни аниқловчи янги платформа йўлга қўйилади
Ўзбекистонда 2026 йил охиригача “Яширин иқтисодиёт харитаси” рақамли платформаси ишга туширилади. Янги тизим яширин иқтисодиёт билан боғлиқ хавфларни автоматик аниқлаш, назорат ишларини самарали ташкил этиш ҳамда инсон омилини камайтиришга хизмат қилади.
Президентга яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти доирасида “Яширин иқтисодиёт харитаси” рақамли платформасини ишга тушириш лойиҳаси таништирилди ва маъқулланди.
Маълум қилинишича, платформага 16 та вазирлик ва идоранинг ахборот тизимлари интеграция қилинади. Бу маълумотларни реал вақт режимида йиғиш ва таҳлил қилиш имконини беради.
Тизим 22 та иқтисодиёт тармоғи, 85 та соҳа, 14 та ҳудуд ва 208 та туманни қамраб олади. У 100 дан ортиқ хавф мезонлари асосида соҳалар ва ҳудудларни автоматик тарзда «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратади.
Платформа лицензиясиз фаолият юритиш, ҳақиқий товар айланмасини яшириш, иш ўринлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасини кам кўрсатиш, шунингдек, рентабеллик ва фойдани сунъий равишда пасайтириш каби ҳолатларни автоматик тарзда аниқлайди.
Тақдимотда қайд этилишича, сўнгги икки йилда кузатилмайдиган иқтисодиёт улуши 35 фоиздан 23 фоизгача қисқарган. Бу ҳисобидан давлат бюджетига қўшимча 38 триллион сўм тушум таъминланган, расмий банд аҳоли сони 8,5 миллион нафардан ошган, ўртача ойлик иш ҳақи эса қарийб 6,5 миллион сўмга етган.
2030 йилга қадар яширин иқтисодиёт ҳажмини яна икки баробар қисқартириш, банд аҳоли сонини 14 миллион нафарга етказиш ҳамда нақдсиз тўловлар улушини 75 фоизгача ошириш режалаштирилган.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, платформанинг таҳлилий имкониятлари назорат органлари фаолиятини аниқ йўналтириш, инсон омилини камайтириш ва муаммоларни туман даражасидан республика миқёсигача тезкор етказиш имконини яратади.
Мавзуга оид
15:00 / 03.07.2026
Ўзбекистонда UzQR тизими ишга тушди. Асосий саволларга жавоблар
19:59 / 26.06.2026
Бош прокуратура томонидан “Яширин иқтисодиёт харитаси” платформаси ишга туширилди
17:42 / 24.06.2026
Нақди ширин ёхуд нақд пулсиз сиёсатнинг ҳуқуқий томони
15:40 / 24.06.2026