Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабаларга Ўзбекистонда бошлаб, хорижда ўқиш имкони кенгаяди
Дунёнинг нуфузли университетларига шартли қабул қилинган ёшларнинг Ўзбекистондаги олийгоҳда биринчи курс ёки “Foundation” дастурида ўқиш харажатларини қоплаб бериш механизми жорий этилади. Бу ёшларга таълимни мамлакатимизда бошлаб, кейинчалик хорижда давом эттириш имконини беради.
Президент Шавкат Мирзиёев 10 июль куни халқаро таълим стандартлари асосида ўрта махсус, касбий ва олий таълим дастурларини жорий этиш, нуфузли хорижий университетлар билан академик ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда мактаб, академик лицей, техникум ва олий таълим ўртасидаги узвийликни таъминлайдиган “2+3”, “1+2”, “2+1”, “1+3”, “2+2”, “3+1” каби таълим моделлари кўриб чиқилди. Бунда 9-синф битирувчиси мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таълим олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади. Техникум битирувчилари эса таълимни қисқартирилган дастур асосида университетда давом эттириш имконига эга бўлади.
Интеграциялашган дастурларни тиббиёт, энергетика, санъат ва қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларга ҳам кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, Халқаро малакалар ва баҳолаш марказига интеграциялашган дастурларни нуфузли ТОП-100 олийгоҳлар академик талабларига мослаштириш, улар билан “1+3” ва “2+2” шаклидаги дастурларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Марказ ҳузурида хорижий экспертлардан иборат доимий ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ишчи гуруҳ 2027 йил якунига қадар етакчи хорижий олийгоҳлар дипломини берадиган камида иккита таълим дастурлари марказини ташкил этади.
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг стипендия дастурини ҳам янги тизимга мослаштириш таклиф қилинди. Энди дастур Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ва бошқа маҳаллий олийгоҳлардаги интеграциялашган таълим йўналишларини ҳам қамраб олади.
Шунингдек, дунёнинг нуфузли университетларига шартли қабул қилинган ёшларнинг Ўзбекистондаги олийгоҳларда биринчи курс ёки “Foundation” дастурида ўқиш харажатларини қоплаб бериш механизми жорий этилади. Бу ёшларга таълимни мамлакатимизда бошлаб, кейинчалик хорижда давом эттириш имконини беради.
Мавзуга оид
18:46
Тошкентда халқаро университетлар шаҳарчаси ташкил этилиши мумкин
18:28
Интеграциялашган дастурлар олий мактаби ташкил этилади
17:52
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
13:55