Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дори нархини сунъий оширган юзлаб дорихоналар аниқланди
Рақобат қўмитаси 2026 йилнинг иккинчи чорагида дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириб қўллаган юзлаб дорихоналарни аниқлади. Текширувлар натижасида 237 та дорихона 1,9 миллиард сўм миқдорида асоссиз даромад олгани маълум бўлди.
Рақобат қўмитаси маълум қилишича, дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини бузиш ҳолатлари Солиқ органлари томонидан аниқланиб, улар ҳақидаги маълумотлар қўмитанинг Fair Tech ягона ахборот тизимига юборилмоқда.
2026 йилнинг иккинчи чораги давомида мазкур тизим орқали келиб тушган хабарлар асосида ўтказилган ўрганишлар натижасида 237 та дорихонада, жумладан 33 та улгуржи ва 204 та чакана дорихонада, жами 148 810 та ҳолатда қонунбузарлик аниқланган.
Текширувлар давомида ушбу дорихоналар томонидан 1,9 миллиард сўм миқдорида асоссиз даромад олингани белгиланган.
Қўмита маълумотига кўра, қонунбузарликлар бўйича истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилган.
Шунингдек, Рақобат қўмитаси дори воситалари нархларига оид қонунчилик талабларини бузган дорихоналарга нисбатан чоралар кўриш давом эттирилишини, уларнинг рўйхати эса очиқ тарзда эълон қилиб борилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
16:45 / 17.01.2026
Дори воситасини рецептсиз сотган фармацевт қўлга олинди
13:10 / 25.11.2025
Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби янгидан белгилаб қўйилди
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
19:04 / 07.09.2025