Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг кўп тиббий хизмат Тошкент шаҳрида кўрсатилди
2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 9,1 триллион сўмга етди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.
Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, жорий йилнинг дастлабки беш ойида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 9,1 триллион сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,7 фоизга кўп.
Кўрсатилган хизматлар таркибида 16,8 фоиз тиббий амалиёт ва стоматология хизматлари, 20 фоиз шифохона муассасалари хизматлари ҳамда 63,2 фоиз бошқа турдаги соғлиқни сақлаш хизматлари ҳиссасига тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида энг катта ҳажм Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, бу ерда соғлиқни сақлаш хизматлари 4,2 триллион сўмни ташкил этган.
Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (862,1 млрд сўм), Самарқанд вилояти (694,1 млрд сўм), Фарғона вилояти (593 млрд сўм) ва Андижон вилояти (428,9 млрд сўм) қайд этилган.
Шунингдек, Наманган вилоятида хизматлар ҳажми 415 млрд сўм, Бухоро вилоятида 353,9 млрд сўм, Хоразм вилоятида 335,9 млрд сўм ва Қашқадарё вилоятида 332,7 млрд сўмни ташкил этган.
Энг паст кўрсаткичлар эса Қорақалпоғистон Республикаси (158,6 млрд сўм), Навоий вилояти (157,9 млрд сўм) ва Сирдарё вилояти (169,7 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келган.
Мавзуга оид
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
14:27 / 10.02.2026
2025 йилда тиббий хизматлар нархи ошиши қайд этилди
11:51 / 18.12.2025
"Бу — бирламчи тиббий хизмат тизимидаги катта муаммоларнинг акси" - Саида Мирзиёева Ургутдаги оилавий поликлиникада бўлди
11:49 / 01.11.2025