Музокаралар давомида электрон тиббиёт (e-health) ечимларини босқичма-босқич жорий этиш, тиббий маълумотлар айланмасини ягона рақамли платформага ўтказиш, «электрон йўлланма», «электрон рецепт», навбатга ёзиш каби хизматларни рақамлаштириш муҳокама қилинди. Шунингдек, мажбурий тиббий суғурта тизимининг ҳуқуқий-ташкилий асосларини такомиллаштириш, тўлов ва тарификация механизмлари, провайдерлар билан шартнома муносабатларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар экспертлар даражасида тажриба алмашиш, пилот ҳудудларни белгилаш ва «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга келишиб олди. Лойиҳалар сифатида ахборот тизимларининг ўзаро интеграцияси, маълумотлар хавфсизлиги ва пациентлар учун қулай интерфейсни таъминлаш устувор йўналиш сифатида қайд этилди.







