Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳоннинг энг кучли ёш дастурчилари Ўзбекистонда жамланади
Ўзбекистон тарихда биринчи марта мактаб ўқувчилари ўртасидаги энг нуфузли дастурлаш мусобақаларидан бири — Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026)га мезбонлик қилади. 9–16 август кунлари Тошкентда ўтадиган олимпиадада 97 мамлакатдан 386 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этади.
Жорий йилнинг 9–16 август кунлари Тошкент шаҳридаги CAEx кўргазмалар марказида 38-Халқаро информатика олимпиадаси — IOI 2026 бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли интеллектуал мусобақага Ўзбекистон илк бор мезбонлик қилаётгани мамлакат таълим тизими ва ахборот технологиялари соҳасидаги муҳим воқеалардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) мактаб ўқувчилари ўртасидаги энг нуфузли дастурлаш мусобақаларидан бири бўлиб, унда дунёнинг энг иқтидорли ёш дастурчилари ўзаро беллашади. Олимпиада технологик компаниялар ва етакчи илмий-тадқиқот муассасалари учун иқтидорли ёшларни кашф этиш майдони сифатида ҳам эътироф этилади.
Ташкилотчилар маълумотига кўра, IOI 2026 тарихида иштирокчи мамлакатлар сони бўйича рекорд ўрнатилди. Олимпиадада 97 мамлакатдан 386 нафар ўқувчи қатнашиш учун рўйхатдан ўтган.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мусобақада юқори натижалар қайд этишни мақсад қилган. Мамлакат терма жамоаси 2025 йили Боливияда ўтказилган Халқаро информатика олимпиадасидан кумуш ва бронза медаллари билан қайтган эди.
IOI 2026 мусобақаси 9–16 август кунлари CAEx кўргазмалар марказида бўлиб ўтади. Олимпиада ҳақида батафсил маълумотни ioi2026.uz расмий веб-сайти орқали олиш мумкин.
Мавзуга оид
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
13:06 / 21.10.2025
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ўтказилади
11:13 / 21.08.2025