Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Африка миллий жамоасининг 25 ёшли футболчиси вафот этди
Жейден Адамс 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учта ўйинида майдонга тушганди.
Жанубий Африка миллий жамоаси ва "Мамелоди Сандаунз" клуби яримҳимоячиси Жейден Адамс 25 ёшида вафот этди, деб хабар берди The Guardian.
Футболчи ўлимининг сабаби маълум қилинмаган.
ЖАР спорт вазири Гейтон Маккензи ушбу хабар бўйича баёнот берди.
"Бугун Жанубий Африка футболи ўзининг энг ёрқин ёш истеъдодларидан бирини йўқотди. Мамлакатимиз унинг оиласи, жамоадошлари ва ёш иқтидорнинг академиядан ЖАР миллий жамоасига қадар ўсиб боришини кузатган миллионлаб мухлислар билан биргаликда қайғуда", - деди Маккензи.
Адамс профессионал фаолиятини "Стелленбос" клубида бошлаган бўлиб, 2025 йилда мамлакатнинг энг совриндор "Мамелоди Сандаунз" клубига ўтганди.
У миллий жамоа таркибида тўққизта ўйин ўтказган ва битта голга муаллифлик қилган. Адамс 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учта ўйинида майдонга тушганди.
Мавзуга оид
17:13 / 22.08.2024
40 йиллик тутқунликда — Жанубий Африка ҳайвонот боғидаги сўнгги фил озод этилди
14:36 / 24.08.2023
BRICS таркибига яна 6 та давлат қўшилади
14:07 / 11.07.2023
Жанубий Африкада қор ёғди. Бунақаси 10 йилдан бери кузатилмаганди
23:05 / 01.06.2023