Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳонда рекорд даражадаги жазирама кузатилиши мумкин
Мутахассислар баҳолашича, 2026 йил ёзи метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ мавсум бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Жаҳоннинг катта қисмида ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан юқори бўлиши кутилмоқда, бунга эса кучайиб бораётган Эл-Нино ҳодисаси асосий омил сифатида кўрсатилмоқда.
Мутахассисларнинг қайд этишича, жаҳондаги энг юқори ҳароратлардан бири 2017 йилда Эроннинг Аҳвоз шаҳрида қайд этилган бўлиб, ўшанда ҳаво ҳарорати 53,7 даражага етган.
Шу билан бирга, 2026 йил ёзи ушбу рекордларга яқинлашиши ёки айрим ҳудудларда янгиланиши мумкинлиги таъкидланмоқда. Хусусан, Ғарбий Европа учун жорий йилнинг июн ойи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ июн сифатида қайд этилди. Бутун дунё миқёсида эса у фақат 2024 йил июн ойидан кейинги иккинчи энг иссиқ июнь бўлган.
Германияда кетма-кет уч кун давомида янги ҳарорат рекордлари ўрнатилди. Бошқа қатор мамлакатларда ҳам аномал иссиқ, қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари хавфи кучайгани қайд этилмоқда.
Жаҳон метеорология ташкилоти (WMO) маълумотига кўра, 2026 йил ёзида Ер юзининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кўп йиллик иқлим меъёрларидан юқори бўлиши мумкин.
Мутахассислар бу ҳолатни Тинч океанида кузатилаётган ва глобал иқлимга кучли таъсир кўрсатувчи Эл-Нино иқлим ҳодисасининг фаоллашуви билан изоҳламоқда. Ушбу жараён дунё бўйлаб иссиқ тўлқинлари, қурғоқчилик ва экстремал об-ҳаво ҳодисалари сонининг ортишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
16:02 / 15.07.2026
Қашқадарёда ҳам жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланади
17:35 / 14.07.2026
Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди
15:01 / 13.07.2026
Аномал иссиқ сабаб бутун республика бўйлаб боғчалар ёпилиши мумкин
12:59 / 13.07.2026